Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова узоқ муддатлик танаффуслардан сўнг мусиқанинг ҳақиқий шинавандаларига янги ижод маҳсулини тақдим этди. Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова узоқ муддатлик танаффуслардан сўнг мусиқанинг ҳақиқий шинавандаларига янги ижод маҳсулини тақдим этди. “Қизалоқ” номли қўшиқ Суюнова ижодида катта бурилиш ясаяпти, десак муболаға бўлмайди. Айни кунларда қўшиққа ишланган клип телеэкранларда бериб борилмоқда. Қизиғи шундаки, қўшиқ миллий йўналишда бўлса-да, унга ишланган клип ёшларбоп. Аслида, устоз санъаткор томошабинга нимани тақдим этишни яхши билади. Гап шундаки, хонанда бир ўқ билан икки қуённи урди яъни клипдаги ролни унинг қизи Зилола ижро этди. Келажакда Замира Суюнова “Уммон” гуруҳи билан дуэт куйласа ҳам ажабмас. Нима бўлганда ҳам бу “Уммон”чилар учун катта сабоқ ва шараф бўлиши шубҳасиз.