Ўзбекистонда топилган мамонт қолдиқлари йил сўнггида оммага тақдим этилади
10.07.2014, 12:17
Ўтган йили мамлакатимиз ҳудудида топилган улкан жонивор қолдиқлари ва тишлари айни пайтда Геология музейида сақланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар бермоқда.
Мутахассислар унинг топилиши биланоқ яхши сақланишини учун барча керакли ишларни амалга оширишди. Музейда эса қолдиқларни реставрация қилишга тушишди.
“Ҳозирча топилма устида реставраторлар иш олиб боришмоқда, тадқиқотлар ўтказилмоқда. Ушбу қолдиқлар 2,8 миллион 800 минг йил аввалги даврларда яшаб ўтган мамонт ўтмишдошлари бўлган архидискодларга тегишлилиги исботланди. Топилманинг аниқ ёши ярим йилдан сўнг маълум бўлади”,-деди Геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмадшоев.
Унинг сўзлари кўра, музей ташриф буюрувчилари экспонатни жорий йил охирларида томоша қилишлари мумкин бўлади.