Шунингдек, у витаминлар конидир. АҚШ нинг Кентукки ва Предью университетлари олимлари текширувлар ўтказиш натижасида, тарвуз юрак фаолиятини яхшилашини аниқладилар. Текширув натижалари Journal of Nutritional Biochemistry журналида эълон қилинди. Олимлар сичқонларда тажриба ўтказиб кўрдилар. Улар сичқонларнинг икки гуруҳини ёғлар ва холестеринга бой таомлар билан боқишди. Бироқ, биринчи гуруҳдаги сичқонларга 2%ли тарвуз шарбати қўшилган сувни иккинчи гуруҳдаги сичқонларга эса углеводли таркибига кўра, тарвуз шарбатига ўхшаш суюқлик қўшилган сувдан бериб туришди. Натижада тарвуз шарбатини ичган сичқонлар вазни иккинчи гуруҳникига қараганда, 30%га, холестерин миқдори ва артериал тошмалар эса 50% га камайган. Мутахассислар бу ҳолатни тарвуз таркибида мавжуд бўлган, юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир қилувчи цитруллин моддаси таъсири билан изоҳламоқдалар. Тажриба муаллифларидан бири Шубин Сахнинг сўзларига кўра, олимлар цитруллин моддасига қизиқиб қолдилар. Сабаби ўтказилган тажрибалар ушбу модда қон босимини пасайтиришга қодирлигини кўрсатган эди. "Бу ҳолат тасдиғини топмаган бўлса-да, биз цитруллиннинг бошқа хусусиятларини кашф этдик," дея изоҳ беради олим. Эндиликда олимлар цитруллиннинг айнан қандай таъсир қилишини ўрганиш ниятидалар. Тарвузларнинг тури навларини текшириш жараёнида энг фойдалисини аниқлашдан умид қилмоқдалар.