Шахзода фахрли инсон деб топилди! 7 сентябрь куни Шахзода sayyod.com сайтининг навбатдаги "Қон топшириш" акциясига таклиф қилинди. Мазкур акциянинг аввалги йилларида хам Шахзода мунтазам қатнашиб ўз хиссасини қўшиб келган. Бу сафар Шахзодани таклиф қилиниши унга "Фахрли инсон" браслетини тақдирлаш билан боғлиқ бўлди. Шунингдек, шу кунгача ва шу куни қон топшираётган иштирокчиларга Шахзода шундай бреслетлар билан тақдирлаши маросими бўлиб ўтди. Шахзода мазкур акцияда қатнашаётган хар бир иштирокчини қўллаб-қувватлаб, барчани лейкемия билан оғриган болакайлар учун қон топшириш акциясида қатнашиш учун чорлади.