Хонанда Шаҳзода 1-7 май кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурига тайёр. Маълумотларга кўра, ижодий гуруҳ барча саҳна кўринишларини репетициядан ўтказиб бўлишган.
30 апрел куни эса "Истиқлол" санъат саройида мазкур концерт олдидан ош берилди. Тадбирда хонанданинг ижодий гуруҳи, яқинлари ва дўстлари қатнашди. Бирон муносабат билан, хусусан хайрли иш олдидан элга ош бериш халқимизга хос одатлардан бири. Шаҳзода ҳам катта концерт арафасида ана шундай йўл тутишга қарор қилган кўринади. Ош маросимидан кйин хонанда ҳаққига дуо қилиниб, концертнинг кўнгилдагидек ўтиши учун ният қилинди. Ўз навбатида биз ҳам саҳоват эгасининг мухлислари қаршисида юзи ёруғ бўлишини тилаб қоламиз.