24 - 28 кунллари Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройида концерт берган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева бир нечат янги қўшиқларни мухлислари эътиборига ҳавола қилди.
Концертга бир неча кун қолганда ёзилган янги “Дўст” номли қўшиғи ҳам шулар жумласидан. Ушбу қўшиқда хонанда дўстларининг хиёнати мавзуси куйланган бўлиб, ушбу таронанинг кимга қаратилганини англаш мушкул эмасга ўхшайди. Аввал хабар берганимиздек Муниса Ризаева ва Райҳон ўртасидаги дўстликка путур етган ва буни ҳар иккала хонанда ҳам тасдиқлаган. Бироқ Мунисанинг айтишича, Райҳон билан дўстлиги кимларгадир ёқинқирамаган ва унга хонанда ҳақида ёлғон гапларни етказишган. Райҳон эса журналистлар билан суҳбатда энг яқин дугонасининг хиёнати қилишини хаёлига ҳам келтирмаганини қайд этиб ўтганди. Балки, ушбу драма қўшиқчининг ана шу мавзу ҳақида кўшиқ айтишга ундагандир.