Сербиянинг Зренянин шаҳрида кадетлар ўртасида эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Қамариддин Зайниддинов бронза медални қўлга киритди.
Дунёнинг энг сара ёш полвонлари иштирокида ўтаётган мазкур чемпионатнинг вазни 50 килограммгача бўлган юнон-рум курашчилари ўртасидаги беллашувларда Қ.Зайниддинов ҳиндистонлик Ти Мойрангтем, германиялик Артур Татаринов ва грузиялик Давид Маркоидзенни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.