Куни кеча Туркия сафаридан қайтган “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора шу кунларда ижодга жиддий бел боғлашган. Сўнги пайтларда ижодлари бироз сустлашганини пайқаган хонандалар бир варакайига 2 та янги qўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола этишга шай қилиб қўйишди. Ойбек: “Оташингда ёқ” ҳамда “Омон-омон” номли қўшиқларимиз тайёр бўлди. Hасиб қилса 25 май битирувчилар куни муносабати билан ҳам битирувчиларга атаб янги қўшиқ ёзмоқчимиз. Ўйлаймизки бу қўшиқ битирувчиларимиз учун рамзий қўшиқлар қаторидан ўрин олади. Хонандаларнинг берган маълумотларига қараганда айни кунларда юқорида айтиб ўтилган “Оташингда ёқ” номли қўшиққа трек йўналишда клип суратга олиняпти. Бундан ташқари уларнинг янги баҳор ойи нафосати акс этган фотосессиялари ҳам тайёр бўлган. Маълумотларга қараганда ушбу фотосессия Туркияда тайёрланган. Дарвоқе хонандалар ёз ойларига янги мусиқий альбомларини ҳам мухлислари эътиборига ҳавола этишади. Шу йил улар турмуш қуришаркан деган миш-мишларга эса тез орада ойдинлик киритамиз.