Пойтахт марказида жойлашган «Mir Store» супермаркети ўрнига янги «Орзу» гипермаркети 1 октябрдан ўз фаолиятини бошлайди.
Айни дамда бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради mezon.uz. Мазкур савдо-кўнгилочар мажмуада умумий овқатланиш жойлари, кўнгилочар майдончалар ва дам олиш муассасалари жой олади.
Маълумотларга қараганда, ҳозирда гипермаркет ичидаги барча жойлар арендаторлар томонидан бўлиб олинган.