Тошкент ҳайвонот боғида янги жониворлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, Исроилнинг Хамат Гадер сайёҳлик комплекси Тошкент ҳайвонот боғига 2 та ёш Нил тимсоҳларини совға қилишган Шунингдек, ҳайвонот боғида эчкиэмарлари, узун игнали типратикан, қора оққуш ва бошқа жониворлар пайдо бўлди.