Игнатий Нестеров Иорданияга қарши ўйинни ўтказиб юборади!
21.08.2013, 18:58
Миллий терма жамоамиз посбони Игнатий Нестеров Иорданияга қарши ЖЧ-саралаш баҳсида иштирок этолмайдиган бўлди. Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси расмий твиттерида хабар қилинишича, Нестеров 2 сентябрь куни жароҳатини даволаш учун Германиянинг Мюнхен шаҳрига учиб кетади.
“Игнатий Нестеров 2 сентябрь куни Германиянинг Мюнхен шаҳрига учиб кетади ва 3 сентябрь куни оёғини операция қилдиради”, - дейилади ПФЛ расмий твиттерида. Маълумотларга кўра, Игнатий Нестеров операциядан сўнг камида 4 ой давомида майдонга тушолмаслиги мумкин.