Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманида яшовчи Григорий ҳам ўз фирмаси орқали чет элга ишлашга юбора олишни айтиб, айрим содда кишиларни тузоғига илинганлардан.
У Тошкент шаҳрида яшовчи Игнат билан ўз хизмат хонасида учрашиб, уни хорижга ишга юборишга ваъда беради. У айрим ҳужжатларни тўғирлаш ва билет олиш учун, деб Игнатдан 2000 АҚШ доллари миқдорида пул ҳам олган. Бироқ вақт ўтиши билан умидлари пучга чиққанини англаган Игнат пулини қайтариб беришни сўрайди. Григорий турли баҳоналар билан орқага сураверганч, жабрланувчи туман ИИБга ариза билан келди.
Ҳозирда мазкур иш бўйича қўлга олинган гумонланувчи Григорий устидан иш очилган бўлиб, тергов-суриштирув жараёнларида унинг яна Вячеслав исмли кишидан ҳам худди шу "йўл” билан 3600 АҚШ доллари олганлиги аниқланди. Энди у қонун олдида жавоб бермоқда, дейилади Ички ишлар вазирлиги тарқатган хабарда.