Эрматов ва Расулов ЖЧ-2014 ҳакамлари семинарига таклиф олди
09.02.2013, 18:42
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳамда унинг ёрдамчиси Абдуҳамидилло Расулов 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳсларига ҳакамларни тайёрлаш семинарига таклиф этилдилар.
22-25 апрель кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИФА семинарида Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Океания Футбол Конфедерациясидан 9та ҳакамлар бригадаси (жами 27 афар ҳакам ва унинг ёрдамчилари) қатнашади. Мазкур семинарда иштирок этадиган ҳакамлар орасида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг бригадаси ҳам бор. Маълумот ўрнида, ФИФА тасарруфига кирувчи мусобақаларда Эрматовга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидилло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам берадилар.